16 яшар қиз нега ўз уйида осилган ҳолда топилди
Тошент шаҳрида 16 яшар қиз ўз уйида осилган ҳолатда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унинг билдиришича, жорий йилнинг 12 октябрь куни соат 18:12 да “112” рақами орқали келиб тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Иброҳим ота” МФЙ, Чуқурсой кўчасида жойлашган хонадонда 2010 йил 17 августда туғилган М.Р. нинг вафот этганлиги аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, унинг укаси уй эшиги қулфланганлиги сабабли балкон орқали хонадонга кирганида, опасини осилган ҳолатда кўрган. Ҳодиса жойига етиб борган тез тиббий ёрдам ходимлари унинг вафот этганини қайд этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99448
2.49K
- 😢 3