Мирзиёев Ўзбекистоннинг МДҲга раислигидаги устувор йўналишларни белгилади
Ўзбекистон 2027 йилда МДҲга раислик қилиш даврида иқтисодиёт, сунъий интеллект, транспорт, хавфсизлик, таълим ва илм-фан соҳаларига устувор аҳамият қаратади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев саммитнинг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида маълум қилди.
Давлат раҳбари саноат кооперациясини ривожлантириш, савдо тўсиқларини бартараф этиш, транспорт йўлакларини такомиллаштириш ва кибержиноятчиликка қарши ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг раислиги «МДҲ — ишонч ва умумий тараққиёт макони» шиори остида ўтади. Режа доирасида 100 дан ортиқ тадбирни амалга ошириш кўзда тутилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99113
2.5K










- 👍 24
- 🔥 13
- 👎 1