Нурафшонда 13,9 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинди
Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида оқова сув тозалаш иншооти қурилишида 13,9 млрд сўм бюджет маблағини ўзлаштириш ҳолати фош этилди.
Текширувда амалда 73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлса-да, ҳужжатларда улар 87,2 млрд сўм этиб кўрсатилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99133
2.5K