Шифокорлар фарзандлари контрактининг 30 фоизи қоплаб берилмоқда
Ўзбекистонда давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йиллик иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун олий таълим контрактининг бир қисмини қоплаш бошланди.
Бу имтиёз Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорида белгиланган.
Унга кўра, мазкур тоифадаги ходимларнинг фарзандлари республикадаги олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида ўқиши учун йиллик контракт суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади. Бунда субсидия миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаслиги керак.
2026 йил 8 октябрдан бошлаб тасдиқланган аризалар бўйича маблағлар олий таълим муассасаларига ўтказила бошланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99132
2.47K