Мана бу постда отамиз Ғаниев Аваз Мадаминовичнинг (Аллоҳ раҳматига сазовор қилсин) шифокорлик касбини давом эттираётган акам Ғаниев Алиёр Авазовичга шогирдлари 1 октябрь - ўқитувчи ва мураббийлар кунига автомашина совға қилишганлиги ҳақида ёзган эдим.
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 24 август кунги фармони билан ана шу акам “Шуҳрат” медали билан тақдирландилар. Юртбошимиз эътиборига лойиқ акам борлигидан фахрландим ва давлат мукофотини худди ўзим олгандек суюндим.
Шифокор бўлмаганлигим учун акамга муносиб таъриф бера олмаслигим аниқ, лекин мана бу - мутахассислар эътирофи.
Ҳа айтганча, бугун акамнинг таваллуд топган кунлари ҳам: оиламизда қўшалоқ хурсандчилик!
Юксак мукофот ва таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Post #1321
5.34K
Forwarded from Advokat G’aniyev
Telegram Advokat G’aniyev Муҳтарам устоз ва мураббийлар! Сизларни 1 октябрь — ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклайман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар! Мазкур…









