Муҳтарам устоз ва мураббийлар!
Сизларни 1 октябрь — ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклайман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!
Мазкур байрам муносабати билан оиламизда бўлган бир ҳолатни Сизлар билан улашгим келди. Бу республиканинг энг кўзга кўринган интервенцион кардиологларидан бири акам Алиёр Авазович Ғаниев билан боғлиқ.
Бугунги кунда отамиз Ғаниев Аваз Мадаминовичнинг (Аллоҳ раҳматига сазовор қилсин) касбини давом эттираётган акамга шогирдлари 1 октябрь - ўқитувчи ва мураббийлар кунига автомашина совға қилишибди. Шундай эътиборга лойиқ акам борлигидан фахрландим ва совғани худди ўзим олгандек суюндим.
Шифокор бўлмаганлигим учун акамга муносиб таъриф бера олмаслигим аниқ, лекин мана бу - мутахассислар эътирофи.
Илоҳим, барча устоз ва мураббийларга шундай шогирдларни етиштириш ҳамда уларнинг эътиборида бўлиб юриш насиб қилсин!
Post #562
7.99K
- 👍 39