TGViewer
Channel ✦ Verified Channel
UzA | Расмий канал

UzA | Расмий канал

@uza_uz

🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.

•https://t.me/addlist/AuNWGj8TeEk4MzMy
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•https://www.youtube.com/c/UzAuzb

@uzareklama
Subscribers
321K
Photos
115K
Videos
7.4K
Links
91.6K
Recent Posts 17 shown
Post #135486 91
Аваза саммити: сиёсий ишончдан иқтисодий интеграция сари

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Туркманистоннинг “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/920141

Телеграм каналларимиз
Post #135485 991
Марказий Осиё: ишонч ва ҳамкорликка асосланган янги сиёсий муҳит

Ташқи сиёсатдаги стратегик йўналишлар ва минтақавий ҳамкорлик масалалари бугун нафақат сиёсатчилар, балки кенг жамоатчилик эътиборида турган энг муҳим мавзулардан биридир. Истиқлол йилларида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий йўли иккита фарқланувчи даврни бошдан кечирди. Мустақилликнинг илк давридан 2017 йилгача бўлган босқич асосан эҳтиёткорлик ва вазминлик сиёсати билан тавсифланган бўлса, 2017 йилдан бошланган янги даврда мамлакат ташқи дунё, аввало, ўз қўшнилари билан муносабатларини мустаҳкамлаб олди. Бугун Тошкент Марказий Осиёдаги геосиёсий жараёнлар ва минтақавий интеграциянинг ҳақиқий бош драйверига айланди, десак муболаға бўлмайди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/920129

Телеграм каналларимиз
Post #135484 1.23K
Авазадаги саммитлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенг минтақамиз тинч, хавфсиз, иқтисодий жиҳатдан кучли бўлишини таъминлаш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ишонч ва умумий тараққиёт маконига айлантириш бўйича муҳим ташаббуслари билан аҳамиятли бўлди. МДҲнинг навбатдаги саммити Ўзбекистонда ўтади.

Телеграм каналларимиз
Post #135483 1.18K
Синтетик наркотиклар савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туманида жойлашган "Уч қаҳрамон" ЙПХ масканида пойтахт ҳудудига кириб келаётган "Спарк" русумли автомашина тўхтатилиб, текширилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/920084

Телеграм каналларимиз
Post #135482 1.24K
Ўзбекистон ва Франция: Стратегик шерикликка оид декларация ижроси бўйича ҳамкорликда иш олиб борилади

Парламентлараро иттифоқнинг 153-ассамблеяси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Франция Сенати Раисининг ўринбосари, ПИ француз гуруҳи раҳбари Ксавье Иаковелли билан учрашув ўтказди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/920110

Телеграм каналларимиз
Post #135481 1.33K
Аваза саммити: минтақалараро мулоқотнинг янги босқичи ва интеграция истиқболлари

Сўнгги йилларда минтақа давлатлари ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан тубдан ўзгарди. Мунтазамлик касб этган Маслаҳат учрашувлари давлат раҳбарларининг очиқ ва прагматик мулоқот майдонига айланди. Ушбу формат Марказий Осиёнинг халқаро майдондаги субъектлигини мустаҳкамлаб, ташқи шерикларнинг "Марказий Осиё плюс" платформаларига бўлган қизиқишини тобора кенгайтирмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/920086

Телеграм каналларимиз
Post #135480 1.4K
ЖССТ болалар ва ўсмирларда семириш бўйича биринчи глобал тавсияларни эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болалар ва ўсмирлар орасида семизликнинг кескин ўсишига қарши курашишга қаратилган илк тавсияларини эълон қилди. Ҳужжат соғлиқни сақлаш тизимлари ва тиббиёт ходимларига ўз вақтида, илмий асосланган ҳамда инсонга йўналтирилган ёрдам кўрсатиш йўлларини кўрсатиб беради.

Батафсил: https://uza.uz/posts/920105

Телеграм каналларимиз
Post #135479 1.76K
Инсульт мияни қандай зарарлайди?

Халқаро олимлар гуруҳи инсультдан кейин миянинг қайси қисмлари қўшимча зарарланиш хавфи остида эканини аниқлашга ёрдам берадиган графен сенсори яратди. Сичқонда синовдан ўтказилган технология келажакда даволаш усулини аниқ танлаш ва мия тўқимаси янада шикастланишини камайтириш имконига эга.

Батафсил: https://uza.uz/posts/920056

Телеграм каналларимиз
Post #135478 1.71K
🌐🌐🌐🌐🌐

АҚШ учун Европага йўл Португалиядан ўтадими?


АҚШ давлат котиби Марко Рубио Португалияни Америка компаниялари Европа бозорига кириши учун “энг қулай дарвоза” деб атади. Лиссабондаги учрашувлар чоғи у икки давлат иқтисодий алоқалари ва НАТО доирасидаги ҳарбий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/920052

Телеграм каналларимиз
Post #135477 2.21K
9 Октябрь тафсилотлари "Қисқа хабарлар"да

Бугунги дастуримизда Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги ташаббуслари, парламентлараро ҳамкорлик, йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодараси.

Шунингдек, дастуримизда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг Туркманистондаги саммитида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.

🎥 https://youtu.be/lfphdwKQAQc

Батафсил: https://uza.uz/posts/920023

Телеграм каналларимиз
Post #135476 2.32K
Давлат активларини 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имконияти яратилди

Президент Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида муҳим енгилликлар белгиланди.

Хусусан, 1 мингга яқин давлатга тегишли кўчмас мулк ва улушлар 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан “E-auksion” электрон савдо платформасига жойлаштирилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/919968

Телеграм каналларимиз
Post #135472 2.3K
Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Ўзбекистон – Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазири, лорд Анас Сарварни қабул қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/920033

Телеграм каналларимиз
Post #135471 2.71K
UzA | Расмий канал Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тасдиқланди. Телеграм каналларимиз
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Бундан илгарироқ Э.Турдимов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Шунингдек, тегишли фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозими киритилди. Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича фаолиятига ваколати доирасида умумий раҳбарлик қилиши, уларни мувофиқлаштириши белгиланди.

Ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юкланди.
Post #135470 2.45K
Марказий Осиё: Аҳиллик ва интеграция сари

Ташқи сиёсатдаги стратегик йўналишлар ва минтақавий ҳамкорлик масалалари бугун нафақат сиёсатчилар, балки кенг жамоатчилик эътиборида турган энг муҳим мавзулардан биридир. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий йўли иккита кескин фарқланувчи даврни бошдан кечирди. Мустақилликнинг илк давридан 2017 йилгача бўлган босқич асосан эҳтиёткорлик ва маълум маънода изоляция сиёсати билан тавсифланган бўлса, 2017 йилдан бошланган янги даврда мамлакат ташқи дунёга, аввало, ўз қўшниларига тўлиқ очилди. Бугун Тошкент Марказий Осиёдаги геосиёсий жараёнларнинг ва минтақавий интеграциянинг ҳақиқий бош драйверига айланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/919913

Телеграм каналларимиз
Post #135469 6.32K
Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тасдиқланди.

Телеграм каналларимиз
Post #135468 2.98K
Филадельфияда Ватанимиз байроғи ҳилпиради (+видео)

Яқинда Америка Қўшма Штатлари Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи кўтарилишига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда Филадельфия шаҳри маъмурияти ва дипломатик корпус киллари, юртимизнинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ходимлари, ватандошларимиз ҳамда АҚШнинг турли ҳудудларидан меҳмонлар иштирок этди.

🎥 https://youtu.be/E_uTpC367rc

Батафсил: https://uza.uz/posts/919941

Телеграм каналларимиз
Post #135467 2.66K
Ҳужжатсиз уй-жойларнинг 2027 йилги хатлов жадвали тасдиқланди

Мамлакатимизда кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш, ҳужжатсиз уй-жой ва ер участкаларига нисбатан мулкий ҳуқуқларни қонуний эътироф этиш ишлари изчил давом этмоқда. Бу жараёнда фуқаролар учун қатор қулайликлар яратилиб, ҳуқуқларни расмийлаштириш тартиблари соддалаштирилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/919889

Телеграм каналларимиз
Older posts →

About this channel

How can I read @uza_uz without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for UzA | Расмий канал: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does UzA | Расмий канал have?
UzA | Расмий канал (@uza_uz) has 321K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does UzA | Расмий канал know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →