TGViewer
Doniyor Gʻaniyev Doniyor Gʻaniyev @d_ganiyev · 1.81K subscribers
Post #1314 4.01K

Forwarded from bakiroo

Рақобатдан асраш эмас, рақобатга киришиш пайти келди

Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича жиддий қадамлар эълон қилингани "эркин савдо зиёнлари" тўғрисида тўқиб чиқарилган турли мифларни яна жонланишига туртки бера бошлади.

Шундай мифлардан бири ўлароқ Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши билан ташқи рақобатга чидай олмаймиз, бизнеслар синиб кетади, қабилида янграмоқда.

Биринчидан, ҳисобга олиш керакки, Ўзбекистон ЖСТга кириш музокараларини 30 йил аввал, 1994 йилда бошлаган. Ташкилотнинг 166 аъзосидан ҳеч бири шу пайтгача бизчалик узоқ музокара юритмаган (аввалги рекордчи Россия 18 йиллик музокарадан сўнг ЖСТга қўшилган). Ташкилотга қўшилиш бўйича 2020 йилда музокаралар яна фаоллашган. Янги даврда эълон қилинган барча стратегияларда ЖСТга қўшилиш асосий вектордан бири деб эътироф этилган. Яъни, Ўзбекистон тўсатдан ёки кимгадир ёқиш учун бу йўлни танлагани йўқ, бу миллий манфаатларимизга, иқтисодий ўсиш ва халқ фаровонлигига етаклайдиган вектор, ишлаб чиқарувчилардан тортиб хизмат кўрсатувчиларгача бу ҳақда билмаслиги мумкин эмас. Кенг истеъмолчилардан тортиб, аллақачон очиқ бозор ва рақобат муҳитида фаолият кўрсатаётган бизнес субъектларгача "сиёсий наказ" ўлароқ ЖСТга аъзоликни тезлаштиришни сўрашлари бежиз эмас.

Иккинчидан, айнан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар манфаатларини ҳимоялаш устувор бўлгани учун жуда узун ва мураккаб жараён орқали секин қадам ташланмоқда. Шунинг учун ҳам иқтисодиётимиздаги энг заиф ва мўрт сегментларни олдиндан улар рўпара келадиган чақириқларга тайёрлаш учун 1,5-2 йиллик амалий ҳаракатлар белгиланмоқда. Қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар тафтиш қилиниб, мослаштириш даври эълон қилинмоқда.

Учинчидан, ҳали худо ёрлақаб, 2026 йилда ЖСТга аъзо бўлганимиздан кейин ҳам, бир неча йиллик адаптация даври белгиланади. Қатор соҳа ва сегментлар учун ҳимоя тўсиқлари бирданига эмас, босқичма босқич, алоҳида келишувлар орқали ечилиб борилади.

Ва ниҳоят тўртинчидан, агар шунча ҳимоя ва тайёргарликлардан кейин ҳам рақобатга дош бермай синиб кетиши мумкин бўлган бизнеслар бўлса, демак улар ҳақиқатан ҳам очиқ бозорда яшашга ҳақли эмас. Уларнинг юкини давлат ва истеъмолчилар ўз гарданларига олишлари керак эмас. Уларнинг ўрнини рақобатдан қўрқадиганлар эмас, рақобатга кириша оладиганлар эгаллашлари зарур.
More from @d_ganiyev
  1. Aug 24, 2024Мана бу постда отамиз Ғаниев Аваз Мадаминовичнинг (Аллоҳ раҳматига сазовор қилсин) шифокор…
  2. Aug 11, 2024Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилса, кимлар ютади, монополияларнинг аҳволи нима бўл…
  3. Aug 6, 2024Ўзбошимча эгалланган ер участкалари ва улардаги биноларни легаллаштиришга рухсат берилди Ў…
  4. Aug 6, 2024Saylovchilar bildirgan ishonchni oqlash, ularning dardu tashvishlarini, muammo va hohishla…
  5. Jun 22, 2024🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🇺🇿🇺🇿 “ЭЛ-ЮРТ УМИДИ” ЖАМҒАРМАСИ 2024 ЙИЛГИ 1-ОЧИҚ СТИПЕНДИЯ Т…
  6. Jun 15, 2024Менимча биз "қизил чизиқ"дан ўтмадик Подкастимизнинг ушбу сонида гази йўқ ҳудудлар аҳолиси…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →