Муаллифлик ҳуқуқлари билан ишлашим ҳақида аввал ҳам ёзгандим. Китоб ўзбек тилида нашрдан чиққач, муаллифнинг ўзига ҳам бир неча нусҳада юборилади. 1000 китоб лойиҳасида нашрдан чиққан китобларни ҳам муаллифларга юборганимизда, мана шундай бир хат келди. Ëзувчи оламдан ўтган, китобни эса аёли қабул қилиб олган. Унинг ёзганларини ўқиб, фақатгина агентлар, ҳужжатлар, шартномалар билан эмас, балки қалблар билан ҳам ишлашимизни англадим. Агар сизнинг ҳам марҳум бир яқинингиз ёзган китоб бошқа бир тилга ўгирилиб, қўлингизга етиб келса, ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Соғинч, қўмсаш, қайғу ва хурсандчилик аралаш ҳислар ўтадими?
@Shoshmasangchi...
Post #321
1.4K

- ❤ 9
- 😢 6
- 👍 5