Таржимада қийин гапларни ярим-чала ташлаб кетиш ярамайди-да. Бир матнни солиштирма таҳрирлаётиб, кўзим тушгани шу бўлди:
Gloriyani yetti yuz ellik metr balandlikdagi Ruzvelt binosi tepasiga olib chiqishdi. Bu yerdan uzoqlardagi Long Aylend qirlari va Nyu Jersi tekisligi ham ko‘rinadi.
She was taken to the top of the half-mile tall Roosevelt Building, to gaze down in awe upon the jagged panorama of rooftops that blended far off in the fields of Long Island and the flatlands of New Jersey.
Қалин қилиб белгиланган қисм таржима қилинмасдан қолдириб кетилган. Таржима қилинган қисмида эса 2 та хато бор. Биринчиси, ўлчов бирлиги нотўғри конвертация қилинган. Гуглдан текширсам, ярим миль 750 эмас, 800 метрдан сал ошиқ чиқаркан. Иккинчиси эса, Лонг-Айленднинг "далалари"ни "қирлари" дейилган.
Энди қолиб кетган қисмини таҳлил қиламиз.
to gaze down in awe upon - пастга қараб ҳайрат билан тикилмоқ
jagged - арраники каби тишли, нотекис, баланд-паст
panorama of rooftops - томлар манзараси
that орқали шу томлар манзараси тасвирланади
blended - бирлаштирилган, туташган
шунда яхлитласак:
Уни ярим мильга (800 метрга) етадиган Рузвельт биносининг энг юқори қаватига олиб чиқишди. У ердан Лонг-Айленд далалари ва Нью-Жерси текисликлари қадар чўзилиб, бир-бирига туташиб кетган баланд-паст томлар манзарасига ҳайрат билан боқишди.
Кеча "Тўғри ёзамиз – мутахассис блоги"да таҳрирдан кейин 60 бетга семирган китоб ҳақида ўқигандим. Чиндан ҳам, юқоридаги каби ярим гап ташлаб кетилган таржималарни ямаб, тўлдириб, таҳрирланса, муҳаррир ишлаганидан кейинги вариант ҳажми анча бетга кўпайиб кетади.
@Shoshmasangchi...
Post #317
472
- 🔥 5
- 👍 3
- ❤ 2
- 👎 1
- 👏 1
- 😁 1