Канцелярит балоси
Канцелярит нутқнинг энг лаънати ва зарарли иллати. Худди саратон касаллигига ўхшайди: ҳеч қандай мазмун, ҳиссиёт ва бир тийинлик ахборот ташимайдиган, аксинча нутқнинг жонли ва фойдали ўзагини бўғиб, барбод қиладиган ёт, зарарли ҳужайраларга қиёсланадиган зерикарли қолиплар кўпайиб кетмоқда. Энди шунчаки "Ишчилар меҳнат унумдорлигини оширмоқда" деб ёзилмайди, энди
"Ишчилар меҳнат унумдорлигини ошириш учун курашда фаол иштирок этмоқдалар" деб ёзиляпти. Бу қолип аллақачон ўрнашиб қолган. Эътибор беринг-а, курашмайдилар, курашда фаол иштирок этадилар.
Бундай бўш, мазмунсиз, ўлик сўзлар туфайли гап ҳаракатсизланиб қолади. Унинг мазмунини 2-3 баробар қисқа қилиб ифодалаш мумкин. Шунда гап жонлироқ чиқади.
Мана шу ўринда муҳаррир аралашиб, ортиқча нарсаларнинг барини олиб ташлаши керак эди, лекин қаёқда... матн "жиддий" кўринмай қолиши мумкин.
Нора Галь. "Слово живое и мертвое"
@Shoshmasangchi...
Post #318
525
- 🔥 5
- 👏 2
- 💯 1