Кеча жуда ажойиб давра суҳбати бўлди. Талабалар “Денгиз бўриси”ни ўқиб келишган, кўзлари ёниб турибди. Муҳими, нафақат мутолаа, балки қизғин муҳокама ва таҳлил қилишдаям фаол. Асар ўзи анча мураккаб ва юкли. Унда ҳам фалсафа, ҳам шеърият, ҳам денгизчилик, ҳам кемадаги шафқатсиз муҳит, ҳам натурализм, ҳам муҳаббат бор. Буларнинг барини 1-курс талабалари ҳазм қилолган ва айрим жойларини сўроқ остига олган. Агар Мод образи бўлмаганда, воқеалар қандай бўларди деб ўйлашяпти. Шунчаки, қойил! Таҳлил нашриёти вакиллари ҳам қатнашгани нега кўплаб классик асарлар ҳали ўзбек тилига таржима қилинмагани ҳамда таржима қилиш учун китоб танлаш ва нашр жараёнлари ҳақидаги масалаларга аниқлик киритди. Тадбир тугагач, бир талаба ёнимга келиб, “Қандай қилиб бу асарни аёл киши таржима қила олган деб ўйладим. Қийин бўлмадими? Ахир асардаги қаҳрамонларнинг ҳаммаси эркаклар-ку”, деб сўради. Мен эса бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаган эканман.
@Shoshmasangchi…
Post #302
1.6K





- ❤ 10
- 🔥 8
- 👏 7
- 👍 1
- 💘 1