TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.1K subscribers
Post #12825 1.15K
106 га яқин реклама материаллари эскизларидаги камчиликлар бартараф этилиб, уларга тегишли хулосалар берилди

✈️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 702-сонли қарорида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги "Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази" давлат муассасасига реклама бозори субъектларини олдиндан огоҳлантиришни таъминлаш ва профилактика самарадорлигини ошириш вазифалари белгиланган.

🗒 Мазкур ваколатлар доирасида Марказ томонидан шартнома асосида тақдим этилган реклама материалларининг ғояси, мавзуси ва эскизлари реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқилиб, тегишли хулосалар бериб борилмоқда.

🔘Хусусан, 2026 йил август ойига қадар Марказга 106 га яқин реклама материаллари эскизларини кўриб чиқиш бўйича мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 55 га яқини тижорат банклари томонидан тақдим этилган.

🔘Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддаси талабларида молиявий хизматлар кўрсатиш учун шартномаларнинг муҳим шартларини очиб бериши кераклиги белгилаб берилган.

✈️ Бироқ мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида тижорат банклари томонидан тақдим этилган реклама эскизларида шартноманинг муҳим шартлари очиб берилмагани аниқланди. Яъни кредит, омонат хизматлари, уларнинг муддати, тўлиқ фоиз ставкаси, суммалари ва бошқа муҳим шартлари ҳақида маълумот берилмаган. Реклама ахборотларида бу шартларни кўрсатилмай тарқатилиши истеъмолчини хизмат турларидан фойдаланганда чалғишига ёки ҳуқуқларини бузилишига ҳам олиб келиши мумкин.

✈️ Бундай муҳим маълумотларнинг рекламада тўлиқ акс эттирилмаслиги истеъмолчида молиявий хизмат шартлари ҳақида нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган тасаввур шаклланишига, шунингдек, хизматни танлашда чалғишига сабаб бўлиши мумкин.

✈️ Шу муносабат билан Марказ томонидан мурожаат қилган тижорат банкларига реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари юзасидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

♻️ Натижада реклама материаллари эскизларида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, уларнинг амалдаги реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилиши юзасидан тегишли хулосалар берилди.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Oct 7, 2026#Очиқ_мулоқот 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2026 йил 8…
  2. Oct 7, 2026Рақобат қўмитаси суғурталаш хизматларида рақобатни чеклаш ҳолатларини таҳлил қилади ✈️ Рақ…
  3. Oct 7, 2026“Навоий сув таъминоти” АЖ буюртмачилигидаги 15,5 млрд сўмлик тендер савдосида қонунбузилиш…
  4. Oct 6, 2026#ўқув_семинар 🔴 Сирдарё ИЭСда рақобат ва давлат харидларига оид қонунчилик бўйича ўқув-се…
  5. Oct 6, 2026Рақобат қўмитаси биржа савдоларида кўмир, цемент ва ун маҳсулотлари реализациясини таҳлил…
  6. Oct 6, 2026РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ, МУАММОЛ…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →