✈️ Рақобат қўмитаси томонидан банклар томонидан фермер хўжаликларига ажратилаётган кредитларни суғурталаш хизматларида рақобатни чеклаш ҳолатлари таҳлил қилинади.
✈️ Ўрганишлар давомида фермер хўжаликларига суғурта компаниясини эркин танлаш имконияти яратилганлиги, ортиқча ёки асоссиз тўловлар ундирилаётганлиги, шунингдек, тижорат банклари ва суғурта компаниялари ўртасида рақобатга қарши келишувлар мавжудлиги ўрганилади.
Бунда бозорда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи ҳаракатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.
✈️ Суғурталаш хизматлари бозорида рақобатга зид ҳаракатлар аломатлари Қўмита томонидан доимий мониторинг қилиб борилади ва аниқланган ҳолатлар алоҳида назоратга олинади.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
