🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан кўмир, цемент ҳамда давлат ресурси буғдойини харид қилувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларининг биржа савдолари орқали реализация қилиниши ҳолати таҳлил қилинади.
🤩 Таҳлил доирасида маҳсулотларнинг нархлар динамикаси, биржа савдоларидаги реализация ҳолати ҳамда ҳудудлар кесимида харид ҳажмлари ўрганилади.
✈️Кўмир маҳсулотларининг ички бозорда биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган бўлиб, цемент маҳсулотлари бўйича ҳам ишлаб чиқариш ҳажмининг муайян қисми ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилиниши назарда тутилган.
Шунингдек, давлат ресурси буғдойини биржа орқали харид қилувчи ун ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган миқдордаги ун ва кепак маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш мажбурияти белгиланган.
✈️ Мазкур таҳлиллардан асосий мақсад — биржа савдоларида бозор тамойилларига риоя этилишини, маҳсулотлар реализациясининг шаффофлигини ҳамда нархлар шаклланиш жараёнларини ўрганишдан иборат.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
