🌐Рақобат қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида “Навоий сув таъминоти” АЖ буюртмачилигида ўтказилган, бошланғич нархи 15,5 млрд сўмлик тендер савдоси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
✈️ Ўрганишлар натижасида мазкур тендер савдосини ўтказиш жараёнида “Навоий сув таъминоти” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.
✈️ Аниқланган ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Навоий сув таъминоти” АЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши бўйича иш қўзғатилди. Ишни кўриб чиқиш якунларига кўра, белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
