TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #49032 1.34K
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Диний_идора_фаолияти

🗣 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ВА "IRCICA" ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
...Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров бошчилигидаги делегация Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA)да бўлди. Мулоқотда юртимиздаги қўлёзмаларни каталоглаштириш, рақамлаштириш, буюк алломалар меросини биргаликда ўрганиш ва кадрлар малакасини ошириш бўйича келишувга эришилиб, икки томонлама англашув меморандуми имзоланди...
➡️ Батафсил

🗣 ИМОМ ТЕРМИЗИЙ НОМИДАГИ ХАЛҚАРО ИНСТИТУТДА "СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ" ХАТМИ ЯКУНЛАНДИ

...Имом Термизий номидаги ислом институтида «Хатм кутуб» анъанаси доирасида 3-босқич талабалари Абу Исо ат-Термизийнинг «Сунани Термизий» асарини тўлиқ хатм қилиб, ижозаларни қўлга киритдилар. Талабалар ва устозлар Шеробод туманидаги буюк муҳаддис қабрини зиёрат қилиб, асардан илмий-маърифий намуналар тиловат ва мутолаа қилдилар...
➡️ Батафсил

🗣 ОЛИЙ МАЪҲАД ВАКИЛИ ДОҒИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО ФОРУМДА ИШТИРОК ЭТДИ
...Махачқалъада ўтказилган «Келажак йўлида мулоқот: ёшлар, эътиқод, бирлик» халқаро форуми доирасида Тошкент ислом институти проректори Жаҳонгир Рўзиев «Али Ҳожи Оқушинский» жоме масжидида йиғилган 7 минг намозхонга маъруза қилиб, жума намозига имомлик қилди. Шунингдек, ташриф давомида доғистонлик олийгоҳ ва коллеж талабалари билан юртимиздаги ислоҳотлар ва таълим тизими мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди...
➡️ Батафсил

🗣 НАМАНГАНДА ИМОМ-ХАТИБЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ИШ БОШЛАНДИ
...Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси, вилоят бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Учқўрғон туманидаги масжидлар ва аҳоли хонадонларида бўлди. Гуруҳ имом-хатиблар ишини мувофиқлаштириш, «Ҳаж-2026» зиёратчиларини маънавий-маърифий тарғиботга жалб этиш ҳамда ёшлар тарбияси ва намунали оилалар ҳолидан хабар олиш йўналишларида фаолият олиб борди...
➡️ Батафсил

🗣 "УСТОЗИМГА ЭҲТИРОМ" ИЖОДИЙ МАҚОЛАЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

...1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўтказилган мақолалар танловида 3-курс талабаси Файзулло Хакимбоев 1-ўринни эгаллади. Танловда иқтидорли талабалар устозга эҳтиром ва илмга садоқатни тараннум этувчи ижодий ишлари билан фаол иштирок этдилар...
➡️ Батафсил

🗣 ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА МИЛЛИЙ-ДИНИЙ УРФ-ОДАТЛАР БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

...Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2-курс талабалари иштирокида "Диний урф-одатларнинг илдизлари. Урф-одатлар, бидъат ва хурофотлар" мавзусида интерфаол дарс бўлиб ўтди. Талабалар тайёрлаган тақдимот ва ролик орқали асл миллий-диний қадриятлар билан сохта хурофотлар ўртасидаги фарқлар батафсил таҳлил қилинди...
➡️ Батафсил
#yangiliklar #dayjest

📝Баҳриддин Хушбоқов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

📱😎 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

😎Youtube😎Facebook😎Instagram
  • 👍 4
  • 👏 1
More from @oliymahad
  1. Oct 6, 2026#ANONS #Muslim_podcast #17_son 📱🗣SUNNATDAGI BARAKANI BILASIZMI❓⚡️ 🎙 Ekspert: Zuhrobiddi…
  2. Oct 6, 2026#Янгиликлар 🔺 Адиблар хиёбони – маънавий бунёдкорлик рамзи: 1-курс талабалари учун маъриф…
  3. Oct 6, 2026#Muslim_podcast 📱🗣RАSULULLOHGА MUHАBBАT QАYERDА NАMOYON BOʼLАDI? 🎙Ekspert: Bahodirjon d…
  4. Oct 6, 2026#Янгиликлар 🔺 Раҳбар ва ёшлар учрашуви: Битирув малакавий ишлари ва илмий изланишлар муҳо…
  5. Oct 6, 2026#янгиликлар 🔺ТИИ ва Истанбулдаги IHAM маркази ўртасида ҳамкорликни янги босқичга кўтаришг…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →