#Халқаро_форум
🔺Халқаро форум: Тошкент ислом институти проректори доғистонлик талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди
🔺Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти проректори Жаҳонгир Рузиевнинг Доғистон Республикаси Мусулмонлар диний идораси томонидан Махачқалъа шаҳрида ташкил этилган «Келажак йўлида мулоқот: ёшлар, эътиқод, бирлик» халқаро форумидаги иштироки давом этмоқда.
🔺Форум доирасида Ж. Рузиев Доғистон гуманитар фанлар институтининг «Теология» кафедраси, Махачқалъа педагогика ва тиббиёт коллежлари талабалари билан учрашди.
🔺Учрашув қизғин, очиқ мулоқот ва эркин суҳбат шаклида ташкил этилди. Хусусан, ёшлар қуйидаги масалаларга катта қизиқиш билдирдилар:
📤 Ўзбекистондаги замонавий таълим тизими;
📤 Ўзбекистонлик ёшларнинг илмий-маърифий ва ижтимоий қизиқишлари;
📤Мамлакатимизда оила институти ва унинг қадриятлари;
📤 Тошкент ислом институтининг фаолияти ва эришилган ютуқлар.
🔹Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.
🔹Бу каби халқаро миқёсдаги учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ёшлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, диний-маърифий таълим соҳасида тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини хорижий ёшларга етказишда муҳим кўприк вазифасини бажаради.
✍️Тошкент ислом институти Матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram





