#Дуал_таълим
🔺Дуал таълим: Талабаларнинг касбий кўникмаларини амалиётда мустаҳкамлаш йўлида
🔺Жорий ўқув йили бошидан битирувчи курс талабаларининг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш ва уларни келгуси фаолиятга тайёрлаш мақсадида дуал таълим доирасида қатор ташкилий ҳамда амалий ишлар олиб борилмоқда.
🔺 Ҳозирги кунда 43 нафар талаба-йигит 29 та масжидга, 13 нафар талаба-қиз эса 7 та маҳаллага бириктирилган ҳолда амалий фаолият олиб бормоқда.
▫️Улар бириктирилган ҳудудларда қуйидаги вазифаларни бажармоқда:
📤Тарғибот тадбирларида фаол иштирок этиш;
📤Аҳоли билан маънавий-маърифий йўналишда самарали ишлаш;
📤Ўқув жараёнида орттирилган назарий билимларни амалиётда қўллаш.
🔺Шу билан бирга, талабаларнинг дуал таълим жараёнидаги иштирокини назорат қилиш, амалиёт дафтарчаларининг тўғри юритилишини мунтазам текшириб бориш, тарғиботчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда юзага келаётган ташкилий масалаларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
🔹Дуал таълим тизими талабаларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, уларда амалий кўникмаларни шакллантиришда ва масъулиятни ҳис этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Тадбирларнинг ҳудудларда (масжид ва маҳаллаларда) ташкил этилиши ҳамда назорат жараёнларининг тизимли йўлга қўйилгани амалиётнинг сифатли ва самарали ўтишини таъминлайди.
✍️ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram







