🔺«Соғлом турмуш тарзи — саломатлик гарови»
🔺 Тошкент ислом институтида талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, саломатликка масъулиятли муносабатни шакллантириш ҳамда тиббий маданиятни юксалтириш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи — саломатлик гарови» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
🔺 Давра суҳбатида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ё. Бухарбаев, тиббиёт ходимаси М. Нигманова ҳамда 1-курс талабалари иштирок этди.
▪️ Суҳбат давомида соғлом овқатланиш, кун тартибига риоя қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш ҳамда турли касалликларнинг олдини олишда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
▪️ Шунингдек, талабаларга саломатликни асраш, касалликларни барвақт аниқлаш ва тиббий кўриклардан мунтазам ўтиб туриш бўйича зарур тавсиялар берилди.
🔺 Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олиб, соғлом ҳаёт кечириш борасида фойдали маълумотларга эга бўлдилар.
✍️ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram





