TGViewer
Imom Termiziy nomidagi islom instituti Imom Termiziy nomidagi islom instituti @termiziyoliy · 6.57K subscribers
Post #1075 259
#Хатм_кутуб #Сунани_Термизий

📚ХАТМ КУТУБ АНЪАНАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

✅ Буюк муҳаддис Имом Термизий ва Термизий алломаларнинг ҳаёти, илмий фаолияти ҳамда бой маънавий меросини чуқур ўрганиш, уларнинг бебаҳо асарларини ёш авлодга етказиш мақсадида Имом Термизий номидаги ислом институти томонидан маънавий-маърифий тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

📖 Шу эзгу мақсадлар йўлида буюк муҳаддис Абу Исо ат-Термизий ҳазратларининг ислом оламида юксак илмий аҳамиятга эга бўлган “Сунани Термизий” асарини таълим муассасасининг 3-босқич талабалари тўлиқ хатм қилиб якунладилар ҳамда ижозалар топширилди. Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда, 2-босқич талабалари ҳам “Сунани Термизий” асарини хатм қилишни бошладилар.


✔️Мазкур саъй-ҳаракатлар доирасида таълим муассасаси талабалари устозлар — Имомиддин домла Бобоқулов, Муҳаммад Ходий домла Ахмедов ҳамда Ҳабибулло домла Жуманазаров раҳбарлигида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган буюк муҳаддис Абу Исо ат-Термизий ҳазратларининг қабрларини зиёрат қилдилар.


🗣Зиёрат аввалида Қуръони карим тиловат қилиниб, аллома ва ўтган аждодлар ҳаққига дуолар қилинди. Шунингдек, буюк муҳаддиснинг ҳаёти, илмий мероси ва ҳадис илмининг ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида талабаларга маълумотлар берилди.

💬Зиёрат давомида талабалар алломанинг машҳур “Сунани Термизий” асаридан намуналар ўқиб эшиттириб, ундаги ҳадисларнинг мазмун-моҳияти, илмий ва тарбиявий аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар. Бу каби амалий машғулотлар талабаларнинг ҳадис илми бўйича назарий билимларини мустаҳкамлаш, аждодларимизнинг илмий меросига бўлган ҳурматини янада ошириш ҳамда уларда илмга, китоб мутолаасига бўлган қизиқишни кучайтиришга хизмат қилмоқда.


🎤 “Хатм кутуб” анъанаси орқали талабалар нафақат буюк алломаларимизнинг асарларини мунтазам ўрганиб, уларнинг илмий меросидан баҳраманд бўлмоқдалар, балки аждодларимизга муносиб авлод бўлиш, илм ва маърифат йўлида изланиш ҳамда олган билимларини ҳаётга татбиқ этиш руҳида тарбияланмоқдалар.

⏺Бундай эзгу ташаббусларнинг изчил давом эттирилиши ёш авлод қалбида илмга муҳаббат, китобга эҳтиром, аждодлар меросига садоқат ва миллий-маънавий қадриятларга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


✍️Имом Термизий НИИ матбуот хизмати

Бизни кузатинг!

✅Telegram|✅Facebook|📎imomtermiziy.uz|✅Instagram|📹YouTube
  • 👍 7
  • 🔥 4
  • ❤ 3
More from @termiziyoliy
  1. Oct 17, 2026#muftiy_minbari Садақанинг катта-кичиги бўлмайди 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🖌…
  2. Oct 16, 2026#Маҳорат_дарси ✅ Таълим муассасалари ўқитувчилари учун маҳорат дарси ташкил этилди ✅ Бугун…
  3. Oct 14, 2026🟦🟦🟦🟦🟦 MILLIY QADRIYATLAR VA ULARNING MILLAT MA’NAVIYATIDAGI O‘RNI 📌Bugun yoshlar ma’…
  4. Oct 13, 2026#Иқтибос Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар: “Аллоҳнинг зикридан бошқа гапни кўпайти…
  5. Oct 12, 2026#Видео ✔️Бир ҳадис шарҳи... 📹 Шарифбоев Абдулатиф - Имом Термизий номидаги ислом институт…
  6. Oct 12, 2026#Давра_суҳбати ✅ Исломда атроф-муҳитни асраш ✔️Бугун Имом Термизий номидаги ислом институт…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →