TGViewer
Ravza.uz | Rasmiy kanal Ravza.uz | Rasmiy kanal @ravza_uz · 17.2K subscribers
Post #97216 3.42K

Forwarded from Ustoz Abdulloh domla

#Янгиликлар

📝5 октябръ куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси, Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда "Ҳаж-2026" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ аъзолари учун Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги “Соттибой Халфа“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

🔹Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Учқўрғон туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди.
🔻Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
⚪️биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2026” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш;
⚪️иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
⚪️учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.
🔵Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Учқўрғон туманида фаолият олиб борди.

🔹Шунингдек Ишчи гуруҳ аъзолари Учқўрғон тумани масжидлари ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди. Хонадондаги ёшларни таълим тарбияси билан танишилди, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф, фикр, мулоҳазалари тингланди ва маҳаллаларда намунавий бўлган оилаларга кириб кексалардан юртимиз ҳаққига дуои ҳайрлар олинди.

⚡️Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда 
кузатиб боринг:

👇👇
🌐RAVZA.UZ | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
  • 👍 7
  • 👏 2
  • 🏆 1
More from @ravza_uz
  1. Oct 14, 2026​​​​#Ҳадис ИСЛОМНИНГ МАДОРИ БЎЛГАН ТЎРТ ҲАДИС Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қил…
  2. Oct 14, 2026Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! Чоршанба тонги муборак бўлсин! ​Бугунги кун…
  3. Oct 14, 2026Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун Чоршанба 14 Октябр, 2026 мелодий 0…
  4. Oct 13, 2026#Huquqiy_savodxonlik 📚 "Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to‘g‘risida"gi qonunning 9…
  5. Oct 13, 2026#Huquqiy_savodxonlik 📚 "Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to‘g‘risida"gi qonunning 8…
  6. Oct 13, 2026Намозим қабул бўляптими ёки йўқми? Ҳиндистон уламоларидан Имдодуллоҳ Маккий ҳузурларига би…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →