🇨🇳 Хитойда «Олтин ҳафта» бошланди — миллионлаб одамлар бир вақтда сафарга чиқмоқда
Хитойда 1–7 октябрь кунлари анъанавий «Олтин ҳафта» — мамлакатдаги энг узоқ расмий дам олиш даврларидан бири ҳисобланади. Шу кунларда миллионлаб оилалар шаҳарларни тарк этиб, туғилган жойлари, сайёҳлик масканлари ва бошқа ҳудудларга йўл олади.
Натижада мамлакат автомобиль йўлларида улкан тирбандликлар юзага келади — айрим жойларда машиналар оқими уфққача чўзилган занжирга айланади. Бир ҳафта давомида Хитой бўйлаб ички сафарлар сони миллиардлаб ҳисобланади.
@Geointriga_uz
Post #43550
5.88K
- 👍 20
- ❤ 10
- 🤯 10
- 😢 1
- 🤡 1