Шу сабабли иммун тизими «кўзгудаги» бактериянинг айрим молекулаларини оддий бактериядагидек танимаслиги мумкин. Кўплаб антибиотиклар ва табиий душманлар ҳам бундай организмга самарасиз бўлиши эҳтимоли бор.
Энг хавфли сценарий — ўзини ўзи кўпайтира оладиган «кўзгудаги бактерия» яратилиши.
Агар бундай организм лабораториядан ташқари муҳитга чиқса, инсонлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг табиий ҳимоя механизмлари унга қарши самарасиз бўлиши мумкин. Бу эса алоҳида организмлардан ташқари, бутун экотизимларга таъсир қилиши эҳтимолини келтириб чиқаради.
Бироқ муҳим жиҳат: ҳозирча «кўзгудаги бактерия» мавжуд эмас. 2024 йилда 38 нафар етакчи олим бундай организмни яратишга қаратилган тадқиқотларни хавфлар тўлиқ баҳоланмагунча амалга оширмасликка чақирган. Олимларнинг хавотири ҳозир мавжуд бўлган организм ҳақида эмас, балки синтетик биология ривожи натижасида келажакда бундай организмни яратиш имконияти пайдо бўлиши билан боғлиқ.
@Geointriga_uz