Хитойлик офис ходимлари кунига 12 соат ишлаб ҳам ишдан руҳан толиқиб қолмаслигининг сири бор — гўёки бунинг сири Хитойнинг қадимий анъаналарида.
Хитойда «996» иш режими — эрталаб 9:00 дан кечки 21:00 гача, ҳафтасига 6 кун ишлаш амалиёти кенг тарқалганидадир. Шу билан бирга, у ерда ишдан руҳан толиқиш ҳолати атиги 3 % аҳолида қайд этилади, АҚШда бу кўрсаткич 45 %, Россияда 42 %, Европада эса 38 %ни ташкил этади.
Сир 3 та одатда экани айтилади: сяоси — ҳар 90 дақиқада 10 дақиқа кўзларни юмган ҳолда ётиб дам олиш ва 5 дақиқа секин юриш; сяоши — махсус хоналарда 20–30 дақиқалик кундузги уйқу; цигун — чуқур нафас олиш ва эгилишлардан иборат 5 дақиқалик машқлар.
Секин нафас олиш асаб тизимини тинчлантиради, ҳаракат эса қон айланишини яхшилайди.
Айтилишича, 1 ойдан сўнг кун давомидаги стресс 40 %га камаяди.
Аслида эса бу тасдиқланган факт эмас, 2021 йилдаёқ Хитой «996»ни расман тақиқлаб, уни меҳнат қонунчилигига зид деб топган.
@Geointriga_uz
