🇺🇸🇸🇦🇾🇪 Вашингтон ҳусийларга қарши урушга киришга шошилмаяпти — Axios
АҚШ Саудия Арабистонининг бир неча бор ҳаво зарбалари бериш ҳақидаги илтимосларига қарамай, ҳозирча ҳусийларга — «Ансоруллоҳ» ҳаракатига — қарши тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатларни режалаштирмаяпти.
Саудия Арабистони мудофаа вазири шаҳзода Холид бин Салмон пайшанба куни АҚШ ҳарбий вазири Пит Хегсетга қўнғироқ қилиб, Саудиянинг ҳусийларга қарши операцияси ҳақида маълумот берди ва яна АҚШдан зарбалар беришни сўради.
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) тўғридан-тўғри аралашишга қарши чиқмоқда. Қўмондонлик Яманда янги ҳарбий кампания бошлаш Эронга қаратилаётган асосий эътиборни чалғитиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
АҚШлик амалдорнинг айтишича, агар Саудия операцияси жиддий муаммоларга дуч келса, Вашингтоннинг қарори ўзгариши мумкин.
@Geointriga_uz
Post #43543
6.37K

- 😡 13
- ❤ 10
- 🤡 3
- 😎 1