TGViewer
Fargʻona IIB | Rasmiy kanal Fargʻona IIB | Rasmiy kanal @fviib_uz · 15K subscribers
Post #36914 1.59K
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви: Фарғонада ёшлар билан очиқ мулоқот

Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати раҳбари ташаббуси билан Фарғона Давлат университетида  ёшлар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлардан асраш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир давомида Қўриқлаш хизмати фаолияти, унинг жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ҳамда хизматнинг афзалликлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислардан атрофлича жавоблар олдилар.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш
  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
  • ❤ 4
  • 👍 1
More from @fviib_uz
  1. Sep 24, 2026Қўқонда “Пайшанба — Ёшлар куни” доирасида тадбирлар ўтказилди Қўқон шаҳар ИИБ томонидан “П…
  2. Sep 24, 2026«Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди Қува туман ИИБ раҳбарияти томонидан «Пайшанба — Ёшлар…
  3. Sep 24, 2026Ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди Ёшлар куни муносабати билан Қувасой шаҳрининг Дўстлик м…
  4. Sep 24, 2026Пайшанба — Ёшлар куни муносабати билан ўқувчилар иштирокида профилактик учрашув Ўзбекистон…
  5. Sep 24, 2026Фарғона минтақавий ўқув марказида ёшлар куни Фарғона минтақавий ўқув марказида Ёшлар куни…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →