Ўзбекистон туманидаги 5-мактаб ўқувчилари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда туман ИИБ хотин қизлар масалалари бўйича катта инспектори иштирок этди.
Суҳбат давомида ёшлар, айниқса, ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, эрта никоҳ ва эрта туғруқнинг салбий оқибатлари, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда турли салбий таъсирлардан ўзларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиш лозимлиги тушунтирилди. Номаълум шахслар билан танишиш, уларнинг ваъдаларга ишониб, учрашувларга бориш, шахсий маълумотлар, сурат ва видеоларни юбориш турли нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


