Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимларининг саломатлигини муҳофаза қилиш ва хизмат вазифаларини соғлом ҳолда бажаришини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Кўрик давомида ходимларнинг умумий саломатлиги, қон босими, юрак-қон томир тизими, ички аъзолари фаолияти ва бошқа муҳим тиббий кўрсаткичлари малакали шифокорлар томонидан назоратдан ўтказилди.
Заруратга кўра, қўшимча тиббий текширувлар тавсия қилиниб, аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Қўриқлаш хизмати ходимларидан хизмат давомида тезкор қарор қабул қилиш, жисмоний ва руҳий жиҳатдан барқарор бўлиш талаб этилади. Шу боис уларнинг саломатлигини мунтазам назорат қилиш, касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш муҳим аҳамиятга эга.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz




