Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 августдаги ПФ-173-сонли «Авф этиш тўғрисида»ги Фармонига асосан авф этилган, Қўқон шаҳрида яшовчи, Қўқон шаҳар ИИБ Пробация бўлими назорати остида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келаётган ҳамда муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, оиласи бағрига қайтган шахслар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Қўқон шаҳар прокурори иштирок этди.
Учрашув давомида авф этилган шахсларнинг ижтимоий ҳаётга мослашиши, келгусида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, бандлигини таъминлаш, ижтимоий-маиший масалаларини ҳал этиш ва жамиятга мослашувига кўмаклашиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram



