Fargʻona viloyati IIB rasmiy kanali| Официальный канал УВД Ферганской области
Ссылки:
Сайт:fviib.uz
Facebook: facebook.com/fviib.uz/
Instagram:instagram.com/fviib.uz/
TikTok:https://vm.tiktok.com/ZSGFTYMc/
Post #36922
91




Фурқат туманида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Фурқат тумани Чиркай МФЙ ҳудудида жойлашган техникумда “Пайшанба — ёшлар куни” муносабати билан ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда Фурқат тумани ИИБ бошлиғи, туман ҳокими, туман прокурори ҳамда масъул ходимлар иштирок этдилар.
Тадбирнинг асосий мақсади олий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш, меҳнат бозоридаги мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот бериш ҳамда ёшларнинг муаммоларини ўрганишдан иборат бўлди.
Учрашув давомида ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказилиб, уларнинг ишга жойлашиш, касбий фаолиятини йўлга қўйиш, қўшимча касб-ҳунар ўрганиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш борасидаги фикр ва таклифлари тингланди.
Шунингдек, ҳудуддаги мавжуд бўш иш ўринлари, ташкилот ва корхоналарда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram















