Фарғона тумани маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш масалалари муҳокама қилинди
Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан Фарғона тумани маҳаллаларида хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида профилактика хизмати томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда маҳаллалардаги жиноятчилик ҳолати, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, муаммоли оилалар ва профилактик ҳисобда турувчи шахслар билан манзилли ишлаш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни янада мустаҳкамлаш, аҳоли билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ва профилактика ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Post #36918
2.36K




- 👍 4
- ❤ 1
- 👏 1