Фурқат тумани ИИБ ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
Хусусан, тунги вақтларда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўчалар, жамоат жойлари ҳамда аҳоли гавжум ҳудудларда назорат тадбирлари кучайтирилган. Бунда юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг осойишта ҳаракатланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундай профилактик тадбирлар ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram



