Қўқон шаҳар ИИБ ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини юксалтириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида ўқувчиларга йўлни белгиланган жойлардан кесиб ўтиш, светофор ва йўл белгилари талабларига амал қилиш, йўлнинг қатнов қисмида эҳтиёткор бўлиш каби муҳим қоидалар тушунтирилмоқда.
Шунингдек, болаларга йўл ҳаракатида ҳар бир иштирокчининг масъулияти юқори экани, оддий эҳтиёт чораларига амал қилиш турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиши таъкидланмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram



