TGViewer
Fargʻona IIB | Rasmiy kanal Fargʻona IIB | Rasmiy kanal @fviib_uz · 14.9K subscribers
Post #36922 1.96K
Фурқат туманида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Фурқат тумани Чиркай МФЙ ҳудудида жойлашган техникумда “Пайшанба — ёшлар куни” муносабати билан ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда Фурқат тумани ИИБ бошлиғи, туман ҳокими, туман прокурори ҳамда масъул ходимлар иштирок этдилар.
Тадбирнинг асосий мақсади олий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш, меҳнат бозоридаги мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот бериш ҳамда ёшларнинг муаммоларини ўрганишдан иборат бўлди.
Учрашув давомида ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказилиб, уларнинг ишга жойлашиш, касбий фаолиятини йўлга қўйиш, қўшимча касб-ҳунар ўрганиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш борасидаги фикр ва таклифлари тингланди.
Шунингдек, ҳудуддаги мавжуд бўш иш ўринлари, ташкилот ва корхоналарда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
  • 👍 3
  • ❤ 1
More from @fviib_uz
  1. Sep 26, 2026Қўриқлаш хизмати ходимларининг саломатлиги назоратдан ўтказилди Фарғона вилояти ИИБ ҳузури…
  2. Sep 26, 2026⚠️ GIYOHVANDLIK SAVDOSI — OSON PUL EMAS, OG‘IR JAZO! Giyohvandlik vositalari, ularning ana…
  3. Sep 25, 2026«Ижтимоий профилактика ҳафталиги» доирасида профилактик тадбир ўтказилди Ўзбекистон Респуб…
  4. Sep 25, 2026ЭЪЛОН Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида, жори…
  5. Sep 25, 2026Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги назорат қилинди Фарғона шаҳридаги деҳқон боз…
  6. Sep 25, 2026Фарғона вилояти ИИБ барча фуқароларни огоҳлантиради! Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-мо…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →