TGViewer
Fargʻona IIB | Rasmiy kanal Fargʻona IIB | Rasmiy kanal @fviib_uz · 14.9K subscribers
Post #36955 1.85K
Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги назорат қилинди

Фарғона шаҳридаги деҳқон бозорида вилоят Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида навбатдаги назорат тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш шартлари, шунингдек, маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигига қўйиладиган талаблар ўрганилди.
Хусусан, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, тухум, парранда гўшти ҳамда турли тузламаларнинг хавфсизлиги ва яроқлилик ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
Маҳсулотларнинг хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида намуналар олиниб, лаборатория текширувлари ўтказилмоқда.
Назорат давомида истеъмол учун яроқсиз деб топилган айрим озиқ-овқат маҳсулотлари савдодан четлатилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
  • 👍 6
  • 🥰 1
  • 🆒 1
More from @fviib_uz
  1. Sep 25, 2026«Ижтимоий профилактика ҳафталиги» доирасида профилактик тадбир ўтказилди Ўзбекистон Респуб…
  2. Sep 25, 2026ЭЪЛОН Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида, жори…
  3. Sep 25, 2026Фарғона вилояти ИИБ барча фуқароларни огоҳлантиради! Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-мо…
  4. Sep 25, 2026Фуқаролар мурожаатлари сайёр қабулда кўриб чиқилди Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш…
  5. Sep 25, 2026Фарғона вилояти ИИБ сизларни огоҳлантиради: шубҳали ҳаволалар орқали уланиб қолиш пластик…
  6. Sep 24, 2026Қўқонда “Пайшанба — Ёшлар куни” доирасида тадбирлар ўтказилди Қўқон шаҳар ИИБ томонидан “П…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →