Қўқон шаҳар ИИБ томонидан “Пайшанба — Ёшлар куни” доирасида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилди.
Пробация назоратидаги ёшлар билан учрашилиб, уларнинг ижтимоий-маиший ҳолати, бандлиги ва мавжуд муаммолари ўрганилди. Шунингдек, қонунларга риоя қилиш, суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилиш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирокида кўчма тиббий кўрик ташкил этилиб, ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Бундан ташқари, Қўқон давлат университети талабалари иштирокида “Қонун устуворлиги — жамият тараққиётининг муҳим мезони” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда кибержиноятлардан ҳимояланиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram






