Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Фарғона академик лицейида “Пайшанба — Ёшлар куни” доирасида ўқувчи-ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Унда ёшларнинг таълим-тарбияси, билим ва салоҳиятини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, келажакдаги мақсад ва интилишларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Самимий мулоқот давомида ўқувчи-ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар берилди. Шунингдек, таълим-тарбия жараёнида намунали фаолияти билан ажралиб турган ўқитувчи ҳамда фаол ва намунали ўқувчилар муносиб тақдирланди.
Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда ёшлар билан доимий ва самарали мулоқотни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Post #36906
1.5K




- ❤ 4
- 👏 1