“Пайшанба — ёшлар куни” муносабати билан Данғара тумани Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган ихтисослаштирилган мактабда Данғара тумани ИИБ вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи инспектори томонидан мактабнинг юқори синф ўқувчи қизлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида ўқувчи қизларга мактабнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш, мактаб ҳудудида кийиниш маданиятига амал қилиш, кибержиноятлар ва интернет тармоғидаги турли хавфлардан, жумладан, киберромантикалардан жабрланиб қолмаслик бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, бугунги кунда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг олдини олиш чоралари ҳақида маълумотлар берилиб, айнан вояга етмаган қизлар орасида тез-тез содир бўлаётган маъмурий ва жиноий ҳолатлар мисол тариқасида айтиб ўтилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


