Фарғона минтақавий ўқув марказида Ёшлар куни муносабати билан Фарғона вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ёшларга эксперт-криминалистика соҳасининг ички ишлар органлари фаолиятидаги аҳамияти, замонавий криминалистик усул ва воситалар, шунингдек, ахборот хавфсизлиги масалалари ҳақида маълумотлар берилди.
Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


