Ёшлар куни муносабати билан Қувасой шаҳрининг Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 21-мактабида Қувасой шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда бошқа фаоллар иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида ёшларнинг бандлиги, таълим, маданият, спорт ва ижтимоий лойиҳалар бўйича фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда ўзаро фикр алмашилди.
Мулоқот жараёнида ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва мавжуд масалаларга ечим топиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, ёшларнинг фаол иштироки ва таклифлари билан самарали якунланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


