Қува туман ИИБ раҳбарияти томонидан «Пайшанба — Ёшлар куни» доирасида тумандаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳақида маълумотлар берилиб, ёшларнинг таълим-тарбияси, билим ва салоҳиятини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, келажакдаги мақсад ва интилишларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ва бугунги кунда ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг тарқалиши, бу иллат мактаб ўқувчиларини ҳам ўз домига тортаётгани алоҳида таъкидланиб, унга қарши жамоавий равишда курашиш зарурлиги тушунтирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram



