🔍
Нима учун бизнес эгалари даромадли бизнесни сотишади?Кўпчилик ўйлайдики, агар бизнес сотувга қўйилган бўлса — демак бу бизнесда қандайдур муаммо бор. Кўпинча муваффақиятли ва даромадли лойиҳанинг сотилиши ортида муаммолар эмас, балки бизнес эгасининг
стратегик қарорлари туради. Бу ҳақда мен тадбиркорлар билан нонушта пайтидаги кузатувларим билан ўртоқлашдим.
Қуйида айрим сабабларни келтириб ўтаман:
1️⃣
Ишдан четлашиш истаги (Эмоционал ёниш) - Бизнес эгаси ўз мақсадларига эришган, чарчаган, ўзини бахтли қилишни, саёҳат қилишни, оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлайди.
2️⃣
Инвесторона ёндашув - Айрим тадбиркорлар аввал бошданоқ бизнесни сотиш мақсадида қуришади.
3️⃣
Янги бизнес-лойиҳа - Янада катта ва аҳамиятли ғоя пайдо бўлган, ва тадбиркор эътиборини шу лойиҳага қаратишни хоҳлайди. Мавжуд бизнес сотувидан пайдо бўладиган тушум эса янги стартап учун капитал манбаи бўлади.
4️⃣
Меросхўр йўқлиги - Кимга топширишни билмайди: болалари қизиқишмайди, қариндошлари тушунмайди, менежмент эса масъулиятни олишга тайёр эмас.
5️⃣
Кўчиб кетиш - Мамлакат, шаҳар ёки ҳаёт тарзини ўзгартириш туфайл - бизнес бошқаришга ноқулай ёки ноўрин бўлиб қолади.
6️⃣
Активларни диверсификация қилиш - Тадбиркор бутун капиталини фақат битта йўналишда сақлашни хоҳламайди. Сотиш — портфелни мувозанатлаш усули ҳисобланади.
7️⃣
Можаролар ва келишмовчиликлар - Шериклар мақсадлари, бошқарув услуби ёки стратегияда келишолмайдилар. Баъзан сотиш — судлашгандан кўра осонроқ бўлади.
8️⃣
Йирик компания билан битим - Баъзида муваффақиятли бизнесни корпорациялар сотиб олади — ва эгаси фойдали шартлар билан чиқишга рози бўлади.
9️⃣
Капитал эҳтиёжи - Катта инвестициялар, янги йўналишни бошлаш ёки шахсий молиявий масалаларни ҳал қилиш учун — пулни бўшатиш мақсадида сотишади (cash out).
⚠️
Хулоса:
Ҳар доим ҳам сотиш — бу қочиш эмас. Кўпинча — бу стратегия. Даромадли бизнесни сотиб олиш "шубҳали иш" эмас, балки
Сиз учун имконият бўлиши мумкин.
❓ Шахсий фикрларингизни изоҳларда қолдиринг 💬
@baxrom_ceo