TGViewer
Channel Public Channel
EFFECT.UZ|LIVE

EFFECT.UZ|LIVE

@effectuz_live

🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Subscribers
706
Photos
9.6K
Videos
7.7K
Links
10.2K

Showing posts older than #31815 · Back to latest

Older Posts 18 shown
Post #31814 559
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида кучли шамол ва чанг-тўзон кўтарилиши мумкин

Бугун кундуз куни Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

“Узгидромет”га кўра, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳам кечга томон шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.
  • ❤ 1
Post #31813 634
Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Мамадиев Хусниддин Норбоевич қамоққа олингани айтилмоқда.

Бир неча кун олдин у мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактабгача таълим тизими фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.
Post #31812 678
Сурхондарёда Қизил китобга киритилган «Бухоро тоғ қўйи» овлангани тасдиқланди
Post #31811 688
Сурхондарёда чорвадорлар ўртасидаги зиддият яна авж олиши мумкин. Ким қаерга ва қандай эътибор бериши керак?

Ўзбекистонда совуқ кунлар ҳам ортда қолди аксар ҳудудларда бодом куртак очиб гуллади, дала-даштда ҳам иш қизғин кетмоқда яйлов ерлари эса ўз бағрига минглаб қўй-қўзиларни чорламоқда.

Лекин Сурхондарёда қизғин мавсум олдидан фермерлар ва тадбиркорлар ўртасида зиддиятли вазият юзага келди.

Содда қилиб тушунтирадиган бўлсак, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 2 сентябрь куни имзолаган ПФ–6059-сонли фармонига асосан яйлов ерлари кластер назоратида бўлган.

Табиийки ўша вақтда кластер фермерларга ижара шартномаси асосида ерга эгалик қилиш таклифи билан чиққан, бироқ фермерлар шартнома қилишдан бўйин товлаган.

Натижада бўш қолган ерлардан унумли фойдаланиш мақсадида кластер ёш тадбиркорларга ер майдонларини ижара шартномаси асосида ажратиб беришга мажбур бўлган.

Чорвачилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар кластер ажратиб берган яйлов ерларидан 3 йил давомида фойдаланишган (солиқларини тўлаган ҳолда) лекин 2025 йил 30 январь куни ушбу ерлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тасарруфига ўтказилгандан сўнг вазият чигаллашиб кетган.

Кластернинг ерга эгалик қилиш ваколати тугатилиб, қўмита назоратига ўтгач бизга мурожаат қилган чорвадорлар Сурхондарё вилояти ветеринария қўмитаси билан 10 йиллик шартнома тузишган.

Барчаси изида кетаётган бир вақтда қўмитадан келган Фарҳод Оқбоев исмли мансабдор шахс вазиятни мутлақ ўзгартириб юборган.

“Фарҳод Оқбоев вазиятни ўрганиб чиқмай, туман ветеринария бўлими билан тил бириктириб, бўш бланкаларга мажбурий тарзда муҳр урдириб олди.

Булар бизнинг шартномамиз устига, янги шартнома имзолаб биз эгаллаб турган ерларни чорваси йўқ “эски” фермерларга бериб, бизни ерларимиздан маҳрум қилмоқчи.

Туман ҳокимияти эса бизнинг вилоят ветеринария қўмитаси билан тузган шартномамиз ҳокимият рўйхатида йўқлигини важ қилиб, бизни рўйхатга олмаяпти” – дейди тадбиркорлардан бири.

👉 https://youtu.be/eqLuv5Oa55c
Post #31810 480
Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Ғазода уй-жой бинолари, болалар боғчаси, мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр
Post #31809 518
Хакерлар нишонидаги Ўзбекистон. Янги киберхавф чиндан хавфми?

15 миллион ўзбекнинг шахсий маълумотлари Darknetʼга сиздирилганлиги тўғрисидаги хабар 2026 йилнинг энг шов-шувли ва ваҳимали хабари бўлди десак муболаға бўлмайди.

Ушбу мавзу тренддан қолган бўлса-да
Effect.uz ушбу мавзуга ўзгача ёндашган ҳолда таҳлилий видеолавҳа тайёрлади.


👉 https://youtu.be/yyRImkqN3Es
Post #31808 534
24 ёшли ўзбек йигити Украинадаги урушда ҳалок бўлди. Марҳумнинг жасади моргда сақланмоқда

Шартнома асосида Россия номидан Украинага урушга кетган ўзбекистонлик йигит жанг майдонида ҳалок бўлди.

Шахси сир сақланишни истаган мурожаатчини Effect.uz’га маълум қилишича, марҳум Маткаримов Омонбой Ғофуржон ўғли 2002 йил Хоразм вилоятида  туғилган.

У аслида Россияга ишлаш мақсадида борган, лекин номаълум сабабларга кўра у ердан шартнома асосида Украинага урушга кетган.

2025 йил октябр ойида йигит граната портлаши оқибатида ҳалок бўлган.

Таҳририятимизга ҳабар берган мурожаатчи айни вақтда йигитнинг оила аъзоларини излашга ёрдам сўрамоқда.

Ҳамюртимизнинг жасади ҳали ҳам Украинадаги моргда сақланмоқда.

Оила азоларига жасадни олиб кетиши учун Россия товон пули тўлаб беришини маьлум қилмоқда.

Марҳумнинг яқинлари ушбу видеони кўргач биз билан боғланиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишини сўраймиз

Тел: +998 90 905 33 32
Post #31807 524
ИИВ яна трентда: Қудратхўжаев қудратини кўрсата бошлади...
Post #31806 636
❗️2026 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 февраль кунига тўғри келади.
Post #31805 908
Автокредит ставкаси пасайтирилади

Президент томонидан аҳолининг маҳаллий автомобилларга талабини рағбатлантириш мақсадида автокредит ставкасини пасайтириш ва ҳажмини ошириш чорасини кўриш вазифаси топширилди.
  • ❤ 2
Post #31804 790
Фото ва видео орқали қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати аниқ белгиланди

Қонунга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг қатъий рўйхати белгиланди.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади, жумладан:

▪️ хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик;
▪️ транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
▪️ белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш;
▪️ тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ва бошқалар.
Post #31803 624
«Ҳокиминг ҳам ҳеч нарса қилолмайди»...
  • 👎 1
Post #31800 881
Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5 февраль куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
  • 👍 1
Post #31799 908
⚡️Президент қаттиқ огоҳлантирди: Ўзбекистонда жиноят, «наркобаронлар», коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши янги – «уруш даври» бошланмоқда…
  • ❤ 1
  • 👍 1
Post #31798 854
Университетга киришда энди B1 сертификат ҳам ҳисобга олинади

Ўзбекистонда чет тили 1-фан сифатида белгиланган йўналишларга киришда эндиликда B1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификат ҳам қабул қилинади.
Post #31797 600
Баҳодир Тошматов Милий Гвардига қўмондон бўлди

Президентнинг фармони билан Баҳодир Ҳамидович Тошматов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Джураев Рустам Мирзаевич лавозимидан озод этилиб, ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.
Post #31796 553
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви бугунги йиғилишида асосий ставакни 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.
Post #31795 717
Эшиклар ортидаги оғир меҳнат — Президент идорасидан эксклюзив кадр

Мухбир Маҳлиё Озодовна ўзининг “Синчалак” номли Telegram каналига Президент идорасидан олинган эксклюзив кадрларни эълон қилди.

Унинг айтишича, давлат раҳбари деярли ҳар куни масъул раҳбарларнинг ҳисобот ва тақдимотларини тинглаб, долзарб масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказади.

“Саволлар берилади. Баҳс бўлади. Вазифалар аниқланади. Қарорлар қабул қилинади.

Доимий мулоқот давом этади. Ўзбекистоннинг ривожи ана шу муҳокамалар жараёнида йўналиш олади.

Биз эса одатда кўринмайдиган, лекин энг муҳим жараённи — ёпиқ эшиклар ортидаги бир-неча кунлик тинимсиз меҳнатни қисқа видеода янги форматда кўрсатишга ҳаракат қилдик”, - деб ёзади мухбир.
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →