Баҳодир Тошматов Милий Гвардига қўмондон бўлди
Президентнинг фармони билан Баҳодир Ҳамидович Тошматов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Джураев Рустам Мирзаевич лавозимидан озод этилиб, ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.
Post #31797
600