TGViewer
Channel Public Channel
EFFECT.UZ|LIVE

EFFECT.UZ|LIVE

@effectuz_live

🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Subscribers
706
Photos
9.6K
Videos
7.7K
Links
10.2K

Showing posts older than #31795 · Back to latest

Older Posts 20 shown
Post #31794 512
Қўқонда бир гуруҳ рекетирлар қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида безорилик жиноятини содир қилишда гумонланган жиноий гуруҳлар қўлга олинди.
Post #31793 605
Дубайдаги муштлашувда қатнашган 6 нафар ўзбекистонлик ўлим жазосига ҳукм қилинди

БААнинг Дубай шаҳрида 2025 йил апрелида ўзбекистонликлар ўртасида рўй берган қонли жанжал бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

Очиқ суд мажлисида 6 нафар айбланувчи ўлим жазосига, яна бир нафар шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди.

Ўзбекистон ТИВ мазкур маълумотни тасдиқлаб, ҳукм устидан апелляция берилишини ва жараён узоқ давом этишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, жанжал ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида икки гуруҳ ўртасида чиққан бўлиб, пичоқлаш оқибатида икки нафар шахс вафот этган. Ушбу иш бўйича жами 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Дубай полицияси воқеа видеокузатув камералари ва гувоҳлар кўрсатмалари асосида тез фош этилганини, шу билан бирга, бундай ҳолатлар амирликларда жуда кам учрашини таъкидлаган.
  • 👍 1
Post #31792 421
“Автойўл” ишчиларига ёрдам берган ЙПХ ходими тармоқ юлдузига айланди

Ижтимоий тармоқларда қийин об-ҳаво шароитига қарамасдан, Йўл-патрул хизмати ходими “Автойўл” ишчиларига ёрдам бераётгани акс этган видео тарқалди.

Қорли ва сирпанчиқ йўлда ҳаракатни назорат қилиш, ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги бу ҳаракатлар ҳақиқий касбий масъулият ва ватанпарварлик намунаси сифатида баҳоланмоқда.

Тармоқ фойдаланувчилари хавфсизлик йўлида бундай фидойи хизмат қилаётган ходимларга ташаккур билдириб, кўплаб илиқ фикрлар билдиришмоқда.
  • 👍 8
Post #31791 462
“Жиззах довони” автомобиль ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Ноқулай об-ҳаво сабабли халқаро аҳамиятга эга М-39 автомобиль йўлининг Жиззах довони қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди.

Самарқанд–Тошкент ва Тошкент–Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга Жиззах шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.

Ҳолат бартараф этилгандан сўнг ҳаракат қайта тикланиши маълум қилинди.
Post #31790 363
Ўзбекистон расман Тинчлик кенгашига қўшилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида АҚШ етакчиси Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида қатнашмоқда.
Post #31789 361
Davr Bank юридик шахслар учун маҳсулотлар устида ишлашда давом этмоқда.

Davr Bank атиги 1 соатда 300 миллион сўмгача микрокредит таклиф қилади!
Бу — бизнес ғояларингизни ўз кучингиз билан амалга ошириш учун ҳақиқий имконият.

Нега айнан бизнес учун бу фойдали?

Миқдори 300 000 000 сўмгача — сизга керакли миқдорни ўзингиз танлайсиз.
Муддати 60 ойгача — қулай ва мослашувчан тўлов шартлари.
Йиллик ставка 26% дан бошланади (агар кредитни банк филиалида тўғридан-тўғри расмийлаштирсангиз, ўртача ставка атиги 18% бўлиши мумкин!)
Минимал ҳужжатлар тўплами — фақат паспорт ва гаров ҳужжатлари.
Воситачилар ва дилерларсиз — ҳаммаси шаффоф ва бевосита банк билан.

Муҳими: кредит олиш учун расмий даромадни тасдиқлаш талаб қилинмайди, бу кичик ва ўрта бизнес учун жуда қулай. Кредит кўриб чиқилиши ва берилиши — атиги 1 соатда!

Мисол: Агар 100 млн сўм кредит олсангиз, ойлик тўлов 2 994 047 сўмдан бошланади.

Қандай олиш мумкин? Яқиндаги Davr Bank филиалига ташриф буюринг, кредит расмийлаштиринг ва бизнесингиз ривожи учун керакли маблағни олинг!

Имкониятни қўлдан бой берманг — қулай таклифдан фойдаланинг ва бизнесингизга Davr Bank билан янги туртки беринг!

БОҒЛАНИШ

Реклама
Post #31788 445
“Harvard” ва “Oxford” сари йўл очилди. Ал-Беруний мактаби таълимда янги давр бошлади

Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати Ўзбекистон ва Марказий Осиёда
“IB Diploma” дастурини жорий этган биринчи давлат мактаби бўлди.

Эндиликда ўқувчилар “Harvard” MIT, “Oxford” ва “Cambridge” каби топ
университетларга тўлиқ грант билан тайёрланади.

Спорт бўлса — чемпионлик дер эдик.
Бу эса таълимдаги чeмпионлик.
Post #31787 381
Отасининг изидан қамоққача — “Бахти Ташкентский”нинг ўғли қамоқда нима иш қиляпти?

Жиноят оламида “Бахти Ташкентский” тахаллуси билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғли Бекзод Зафаров “Сўнгги пушаймон” кўрсатувида кўриниш берди.

Суд ҳукми билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган Бекзод Зафаров колонияда пайвандчи ва темир-терсак устаси бўлиб ишлаяпти.

“Ёшликдан отамнинг ўрнини эгаллайман деб ўйлаб юрардим. Лекин ўйлаганларимни барчаси хато экан.

Бу ерга келиб тушундим-ки, ким бўлишингдан қатъий назар қонун барча учун баробар экан”, - деди Зафаров.


Кўрсатув давомида Бекзод икки нафар фарзанди борлиги ва тўнғич фарзанди кейинги йил мактабга чиқишини айтиб, муҳим вақтда оиласи бағрида бўла олмаётганидан пушаймон эканлигини айтди:

“Ўғлимни биринчи қўнғироққа олиб бормаганим, ота-она мажлисида қатнаша олмаслигим ва энг керакли вақтида олдида “тоғдек” туриб бермаганим алам қилади.

Онам ўзлари едирмай-ичирмай катта қилгандилар, ишончларини оқлай олмадим.

Қани эди вақтни ортга қайтаришни иложи бўлганда ҳалол меҳнат қилиб, оилам билан бўлган бўлардим”, - деди у.


Зафаров Бекзод Бахтиёрович — уюшган жиноий гуруҳ таркибидаги ноқонуний қилмишлари учун ЖКнинг 165 моддаси (3 қисми “в” банди) ҳамда 168 модда ( 4 қисми “в” банди” билан айбли деб топилиб 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Post #31786 371
Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
  • ❤ 1
Post #31785 447
Репер Констанинг уйи ёниб кетди
Post #31784 395
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

“Узгидромет” бугун, 21 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.
Post #31783 464
Навоий вилоятида маҳаллалар ҳаётида замонавийлашув ва янгиланишлар сезиляпти
Post #31782 546
Ўзбекистон фуқаролари ойлиги ўртача $5000 бўлган давлатларга ишга юборилади

Ўзбекистон 2030 йилгача Нордик давлатлари — Швеция, Дания ва Норвегияга 50 минг нафар фуқарони ишга жойлаштиришни режалаштирмоқда.

🔹 2026 йилда — 5 минг нафар;
🔹 2027 йилдан бошлаб — ҳар йили камида 10 минг нафар.

Фуқаролар юқори маошли ва барқарор иш ўринларига йўналтирилади.
Post #31780 580
АҚШ авиаташувчилар гуруҳи Эрон соҳиллари томон йўл олмоқда

АҚШнинг “USS Abraham Lincoln” авиаташувчилари Эрон соҳиллари томон ҳаракатланмоқда. Бу ҳолат эҳтимолий ҳарбий операцияга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.
Post #31779 512
Ўзбекистонда халқаро аэропортлар хавфсизлигини кучайтириш мақсадида ДХХнинг махсус тузилмалари қаторидаги “Лочин” бригадаси қайта ташкил этилди.
Post #31778 493
ТЕЗКОР. АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти бошланиши эҳтимоли юқори ва у яқин 24 соат ичида амалга оширилиши мумкин.
Post #31777 487
Чет тили ўқитувчиларига яна имконият берилди

Умумтаълим мактабларида ишлаётган хорижий тил ўқитувчилари учун B2 даражадаги сертификат талабининг муддати 2026–2027 ўқув йили бошигача узайтирилди.
Post #31776 648
Икки гўдак билан Тошкент кўчаларида пиёда ишлаётган ёлғиз она…

У қишин-ёзин тўхтамасдан ишлайди. Унинг катта ўғли атиги 3 ёшда лекин чесотка деб аталувчи касаллик билан курашиб келади. Кичкина фарзанди 8 ойлик, бироқ унинг бошида гематома касаллиги бор.

Онанинг бошида эса оқ пардага ўхшаш доғ бор.

Улар зудлик билан шифокор кўригидан ўтиши ва даволаниши шарт.

👉 Тўлиқ видео
  • ❤ 1
Post #31775 422
Хавфсизлик камари тақишдан озод этиладиган шахслар рўйхати тасдиқланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 13 январдаги буйруғи билан саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган шахслар рўйхати расман тасдиқланди.

Рўйхатга жами 20 турдаги касаллик ва ҳолатлар киритилган.

Жумладан:

▪️ Жароҳатлар ва синишлар (ўмров, тўш суяги, елка камари, қовурғалар, умуртқа)

▪️ Нафас олиш тизими оғир касалликлари

▪️ Юрак-қон томир тизимининг оғир ҳолатлари

▪️ III даражали семизлик (ТМИ 40 дан юқори)

▪️ Бўйи 150 см дан паст бўлган шахслар

Бу ҳуқуқдан фойдаланиш учун тиббиёт муассасаларидан QR-кодли электрон маълумотнома олиш керак бўлади.

Маълумотнома одатда 1 йил муддатга берилади (айрим ҳола
  • ❤ 1
Post #31774 411
Трамп устидан ариза ёзган эркак жаримага тортилди.
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →