“Жиззах довони” автомобиль ҳаракати учун вақтинча ёпилди
Ноқулай об-ҳаво сабабли халқаро аҳамиятга эга М-39 автомобиль йўлининг Жиззах довони қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди.
Самарқанд–Тошкент ва Тошкент–Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга Жиззах шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.
Ҳолат бартараф этилгандан сўнг ҳаракат қайта тикланиши маълум қилинди.
Post #31791
462