Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?
“Узгидромет” бугун, 21 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.
Post #31784
395