TGViewer
Channel Public Channel
EFFECT.UZ|LIVE

EFFECT.UZ|LIVE

@effectuz_live

🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Subscribers
706
Photos
9.6K
Videos
7.7K
Links
10.2K

Showing posts older than #31774 · Back to latest

Older Posts 18 shown
Post #31773 430
Ташқи ишлар вазирлиги айни вақтда Эрон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.
Post #31772 468
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!
  • ❤ 2
  • 🔥 1
Post #31771 400
Ўзбекистон Жанубий Кореядан 100 та “Тез ёрдам” машинасини сотиб олади.
  • 🔥 1
Post #31770 418
Хорижий тил ўқитувчилари диққатига!

В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026-2027 ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилади.
Post #31769 478
Тошкентда адолатсиз ҳукм чиқарган 3 нафар судья процессуал тартибда қўлга олинди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 3 нафар судьяси адолатсиз ҳукм чиқаргани учун процессуал тартибда қўлга олинди.

Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook саҳифасида маълум
қилди.

Ташановга кўра, ЖИБ Тошкент шаҳар судининг аппеляция судлов ҳайъати таркибида бўлган мазкур шахслар оғир жиноят содир этган судланувчи А.Ш.ни озодликка чиқаришга ажрим чиқарган.

Шундан сўнг, Бош прокуратуранинг Коррупцияга қарши кураш Бош бошқармаси томонидан ЖИБ Тошкент шаҳар судининг судьялари Т.М.М., И.О.И. ҳамда А.М.М. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қўлга олинган.

Уларга нисбатан ЖКнинг 231-моддаси (Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш) ва бошқа моддалар жиноий иш очилган. Айни вақтда қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, ёзма аризасига биноан ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун “Судлар тўғрисида”ги Қонуни 79-моддаси 1-қисмининг 2,10-бандларига асосан мазкур шахсларнинг судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилган.
  • 👍 1
Post #31768 365
«Сарсон сумка»: йиллар давом этган адолат изтироби…
Post #31767 490
АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландия мудофаа тизимини очиқчасига масхара қилди.

«Биласизми, уларнинг мудофааси нимадан иборат? Атиги иккита итлар чанасидан. Бу ҳақда хабардормисиз? Шу пайтда эса атрофда Россиянинг эсминецлари ва сувости кемалари, шунингдек Хитойнинг эсминецлари ва сувости кемалари ҳам бор», — деди Оқ уй раҳбари журналистлар билан суҳбатда.
Post #31766 555
Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан:

Камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига олий таълим ташкилотларида бакалавриат йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 15 бараваридан ошмайдиган қисми қоплаб берилади.
Post #31765 1.44K
⚡️Сақлаб қўйинг: Ўзбекистонда амалдаги коммунал тарифлар

Электроэнергия
Оддий уйлар:
• 1–200 кВт/соат — 600 сўм
• 201–500 кВт/соат — 800 сўм
• 501–1000 кВт/соат — 1000 сўм

Газсиз, электроплита билан:
• 1–200 кВт/соат — 300 сўм
• 201–500 кВт/соат — 400 сўм
• 501–1000 кВт/соат — 500 сўм


🔥 Газ cчётчик билан:
• Апрель–октябрь • 1–100 м³
— 1000 сўм • 101–2500 м³ — 1800 сўм
• Ноябрь–март • 1–500 м³ — 1000 сўм
• 501–2500 м³— 1800 сўм


Счётчиксиз (1 киши учун):
• Плита (иссиқ сув марказлашган) — 19 800 сўм
• Плита (иссиқ сув йўқ) — 27 000 сўм
• Газ колонка — 28 800 сўм
• Иситиш — 1 м³ = 1400 сўм


💧 Совуқ сув
Счётчик билан:
• Канализация + иссиқ сув — 3 808 сўм / 1 м³
• Канализация бор, иссиқ сув йўқ — 2 688 сўм / 1 м³
• Канализация йўқ — 1 568 сўм / 1 м³
• Полив (МКД) — 1 568 сўм / 1 м³


Счётчиксиз (1 киши):
• Квартира (канализация + иссиқ сув) — 49 019,6 сўм• Хусусий уй (канализация бор) — 37 063,6 сўм• Канализация ва иссиқ сув йўқ — 25 107,6 сўм• Полив 10 м² — 10 760,96 сўм


🏭Иссиқ сув ва марказий иситиш Иссиқ сув:
• 1 м³ — 7 764,06 сўм
• 12 ноябрдан — 8 928,67 сўм
• 1 киши — 45 481,2 сўм
• 12 ноябрдан — 52 303,39 сўм


Иситиш:
• 1 м² / кун — 209,94 сўм
• 12 ноябрдан — 241,44 сўм


🗑 Чиқинди олиб чиқиш (1 киши / ой):
• «Махсустранс» — 8 400 сўм
• «Maxs Kur Lider» — 5 050 сўм
• «Toshkent Santexkommunxizmat» — 5 040 сўм
• «Hamza Harakat» — 4 872 сўм
• «Toza hudud» (Тошкент вил.) — 7 840 сўм


📞 Шаҳар телефони
• АОНсиз — 8 070 сўм
• АОН билан — 9 830 сўм


✈️ Яқинларга улашинг — керак бўлиб қолади!
Post #31764 396
Ўзбекистонда “Менинг инспекторим” мобил иловаси ишга туширилади
Post #31761 453
Самарқандда 29 ёшли фуқаро 200 грам мих ва саморезларни ютиб юборди.
Post #31760 458
Nestle компанияси Ўзбекистон бозоридаги болалар учун мўлжалланган қуруқ сут аралашмаларининг айрим партияларини таркибида хавфли токсин бўлиши эҳтимоли сабабли товарларни ихтиёрий равишда қайтариб олишни бошлади.

Хусусан, қуйидаги маҳсулотлар қайтариб олинмоқда:

NAN 1 OPTIPRO – айрим партиялар;
NAN 2 OPTIPRO – айрим партиялар;
NAN Кисломолочний (0–12 ой) – 1 партия;
NAN Supreme (0–12 ой) – 1 партия;
ALFARE Amino– айрим партиялар.
  • ❤ 1
Post #31759 372
Йўқолган жасадни излаш учун ҳар томонлама ёрдам бошланди – Effect.uz оилага кўмак беришни мақсад қилган

Бекобод туманида ИИБ катта тезкор вакили маст ҳолатда 43 ёшли фуқаро Бердиёр Умматқуловни 11 декабрь куни Nexia машинасида уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган эди.

Умматқулов воқеа жойидан 35-40 км узоқликдаги Фарҳод каналига ташлаб юборилган бўлиши мумкин. Қайд этилишича, мурдани йўқ қилишда ИИБ ходимига унинг турмуш ўртоғи ҳам ёрдам берган.

Орадан 27 кун ўтган бўлишига қарамасдан, каналдан Умматқуловнинг жасади топилмаяпти. Марҳумнинг яқинлари ҳар кун жасадни изламоқда. Мутассади раҳбарлардан сув сатҳини пасайтириш, ўликни топиш учун қўшимча ёрдам кучларини сафарбар қилишни сўралмоқда.

Оилага ёрдам беришни ният қилганлар:

UZCARD: 6262730067621187 Ҳусанжон Умматов (марҳумнинг қариндоши)

Алоқа учун: 931869695, 939332565
Post #31758 357
Ўзбекистонлик аёллар асосан неча ёшда оила қуришмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида жами 177 017 та никоҳ қайд этилган.

Қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

20 ёшгача – 65 078 нафар (36,8 %)
20-30 ёш – 94 765 нафар (53,5 %)
31-40 ёш – 13 137 нафар (7,4 %)
41 ёш ва ундан катталар – 4 037 нафар (2,3 %)
Post #31757 362
Японияда 16 дақиқа ичида тўрт марта зилзила содир бўлди

Япониянинг Симанэ префектурасида қисқа вақт ичида — 16 дақиқа давомида тўрт марта зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Япония бош метеорология бошқармаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, биринчи зилзила маҳаллий вақт билан соат 10:18 да (Тошкент вақти билан 6:18) содир бўлган.

Унинг магнитудаси 6,2 ни ташкил этган, зилзила ўчоғи эса ер юзасидан 10 километр чуқурликда жойлашган.

Эпицентр ҳудудида ер силкинишлари Японияда қабул қилинган етти баллик шкала бўйича 5+ даражада сезилган.

Шундан сўнг соат 10:24 (6:24), 10:28 (6:28) ва 10:34 (6:34) да яна учта зилзила содир бўлган. Уларнинг магнитудаси мос равишда 4,5; 5,1 ва 3,8 ни ташкил этди.

Айни пайтгача жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Post #31756 368
Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатти учун 1 000 сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан сотиб олади.

Мазкур субсидияни олиш учун “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Субсидия ҳар ойда “Soliq” мобил иловаси орқали ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасигача фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
Post #31755 378
Навоийда ЙТҲ: автобус ағдарилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Post #31754 327
Навоийдан Тошкентга келаётган автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор

Навоий вилоятида ичида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобус Учқудуқдан Тошкентга кетаётган бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши оқибатида содир бўлган.

Ҳодиса натижасида икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.

Турли даражадаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаро тиббиёт муассасаларига ётқизилган.
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →