TGViewer
Channel Public Channel
EFFECT.UZ|LIVE

EFFECT.UZ|LIVE

@effectuz_live

🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Subscribers
706
Photos
9.6K
Videos
7.7K
Links
10.2K

Showing posts older than #31754 · Back to latest

Older Posts 20 shown
Post #31753 333
Марказий банк олтин қуймаларини қайтариб сотиб олиш нархларини илк бор очиқлади.

100 граммлик қуймани 167,9 млн сўмга банкка топшириш мумкин.
Post #31752 367
Мадуро ва унинг рафиқаси бўлган самолёт Нью-Йоркка қўнди

Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес бўлган самолёт Нью-Йорк шаҳрининг шимолида жойлашган “Stewart Air National Guard Base” ҳаво базасига қўнган.

Американинг CBS News телеканалининг хабар беришича, Мадуро ва Флорес Бруклин туманида жойлашган “Metropolitan Detention Center” федерал тергов ҳибсхонасига жойлаштирилади.

Ушбу муассасада аввалроқ Хоакин Гусман, Шон Комбс, Луижи Манционе ҳамда Гислейн Максвелл каби таниқли шахслар ҳам қамоқда сақланган.

CNN телеканалига кўра, Николас Мадуро ва Силия Флорес келаси ҳафтаёқ Нью-Йорк жанубий округи федерал суди (Манҳэттен) олдида жавоб бериши режалаштирилган
.
Post #31751 380
Кафанлаб, қабрга бермоқчимиз – Бекободдаги каналдан 24 кун деганда ҳам мурда топилмаяпти…
Post #31750 372
Хоразмда содир бўлган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди
Post #31749 378
АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэладаги операциядан сўнг Колумбия президенти Густаво Петрони эҳтиёткор бўлишга чақирди.
Post #31748 409
Трамп асирга олинган Николас Мадуро суратини эълон қилди.
Post #31747 341
⚡️АҚШ кучлари томонидан қўлга олинган Мадуро Нью-Йоркка олиб кетилмоқда, у ерда у суд олдида жавоб беради — ABC телеканали
Post #31746 343
Венесуэла ҳудудида портлашлар содир этилиши ва мамлакат президентининг қўлга олиниши — “қизил чизиқ”дан ўтиш бўлиб, бутун дунё учун хавфли прецедент ҳисобланади, — Бразилия президенти.
Post #31745 409
Россиядан тезроқ кетинг — Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Россияда ишлаётган муҳожирларга мурожаат қилиб, у ерни тезроқ тарк этишни сўради.

Депутат рус махсус хизматлари томонидан Марказий осиёликларга “ов” бошланганини таъкидлаб, рус диёридан кетишга чақирди.
Post #31744 261
Венесуэла ҳукумати Николас Мадурони лавозимига қайтаришни ва унинг жисмоний дахлсизлиги кафолатланишини талаб қилмоқда.
Post #31743 305
⚡️АҚШ Мадуро ва унинг хотинига “наркотерроризм” бўйича айблов қўйди

АҚШ бош прокурори Пэм Бондининг маълум қилишича, Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг хотинига “наркотерроризм” бўйича айблов қўйилган ва улар яқин вақт ичида суд олдида жавоб беришади.
Post #31742 323
Венесуэла АҚШ ҳужуми туфайли БМТ Хавфсизлик Кенгашини фавқулодда йиғилишга чақиришни сўради.

Венесуэла Ташқи ишлар вазири Иван Хиль АҚШнинг мамлакатга қарши ўтказган ҳужуми муносабати билан Венесуэла БМТ Хавфсизлик Кенгашини фавқулодда йиғилишга чақиришни сўради.

Ватанимизга қарши АҚШ ҳукумати томонидан содир этилган жиноятли агрессия олдидан биз БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини сўрадик, — деб ёзди у ўзининг Телеграм каналида.


У хабарга Венесуэла БМТдаги доимий вакили томонидан берилган расмий сўров нусхасини ҳам илова қилди.
  • ❤ 1
Post #31741 290
Трамп тинчлик ҳақида гапириб, Венесуэлага ҳужум қилди — Fox News мухбири

«Қизиғи шундаки, ўтган йили Қўшма Штатлар дунё бўйлаб еттита турли мамлакатга ҳужум қилган бўлса-да, Президент ҳали ҳам тинчлик истаги ҳақида гапирмоқда»
Post #31740 301
EFFECT.UZ|LIVE Мадуро ва унинг хотини қўлга олинди — Трамп АҚШ президенти Дональд Трамп 3 январь куни тунги соатларда АҚШ қўшинлари Венесуэлага нисбатан кенг кўламли операция ўтказганини тасдиқлади. Трампнинг таъкидлашича, операция давомида Венесуэла президенти Николас…
Николас Мадуро ва унинг рафиқаси АҚШ махсус отрядлари томонидан қўлга олинган

CBS News репортёри Дженнифер Джейкобс маълум қилишича, Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ армиясининг махсус элит қўмонданлик отряди «Дельта» қўшинлари томонидан ушлангани тўғрисида хабар берди.
Post #31739 296
Мадуро ва унинг хотини қўлга олинди — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп 3 январь куни тунги соатларда АҚШ қўшинлари Венесуэлага нисбатан кенг кўламли операция ўтказганини тасдиқлади.

Трампнинг таъкидлашича, операция давомида Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг хотини қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилган.

АҚШ қўшинлари Венесуэлага кенг кўламли операция ўтказди. Президент Николас Мадуро ва унинг хотини ушланиб, мамлакатдан олиб чиқилди. Бу операция АҚШ қонуний органлари билан ҳамкорликда амалга оширилди, - деб ёзди Трамп ўзининг Truth ижтимоий тармоғида.
Post #31738 259
Венесуэла мудофаа вазири Владимир Падрино Лопеснинг маълум қилишича, АҚШ Каракас шаҳри ҳамда Миранда, Ла-Гуайра ва Арагуа штатларига ҳужум қилган.
Post #31737 277
Президент Дональд Трамп АҚШ Венесуэлага нисбатан катта ҳажмли зарбаларни муваффақиятли амалга оширганини маълум қилди.
Post #31736 311
CNN хабар қилишича, АҚШ Қуролли кучлари бўйича тегишли қўмита Венесуэлага нисбатан ҳарбий зарбалар бошланиши режаси ҳақида олдиндан хабардор қилинмаган.
Post #31735 314
АҚШ Каракасдаги газ ташиш инфратузилма объектларига зарба берди.
Post #31734 314
Колумбия президенти БМТдан фавқулодда йиғилиш ўтказишга чақирди

Колумбия президенти Густаво Петро БМТ Хавфсизлик Кенгашини Венесуэлага қарши амалга оширилган ҳарбий ҳаракатларнинг қонунийлигини аниқлашга чақирди.

Унинг таъкидлашича, Колумбия кечадан бери БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзосига айланган ва шу муносабат билан зудлик билан фавқулодда йиғилиш ўтказилишини талаб қилади.


БМТ Хавфсизлик Кенгаши дарҳол йиғилиш ўтказиб, Венесуэлага қарши агрессиянинг қонунийлигини белгилаши керак, — деб ёзди Петро “X” ижтимоий тармоғида.


Шунингдек, у Колумбия–Венесуэла чегарасидаги Кукута шаҳрида вазиятни назорат қилиш мақсадида тезкор штаб ташкил этилганини маълум қилди.
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →